Линклар

Немис банки Ўзбекистонга пул берди


Германиянинг KfW банки молия секторини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ҳукуматига 18.8 миллион евро ажратди.

Бу ҳақда Прайм-Тасс агентлиги Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Прайм-Тасс агентлигига кўра, Германия банки Ўзбекистон ҳукуматига 17.3 миллион евро кредит ҳамда техник ёрдам кўрсатиш бўйича 1.5 миллион евро қийматида грант ажратган. Кредит 40 йилга мўлжалланган бўлиб, процент ставкаси йилига 0.75 фоизни ташкил этади.

Ажратилаётган пуллар асосан Ўзбекистонда кичик бизнес лойиҳаларини ривожлантириш ва тадбиркорларга кредит ажратишга сарфланади.


XS
SM
MD
LG