Линклар

logo-print

Ғарб Қозоғистонга умид билан қарамоқда


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Вашингтон Қозоғистон ҳукуматининг ЕХҲТ раислиги чоғида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ва демократияни мустаҳкамлашда давом эттиражагига умид қилаётганини билдирди.

Роберт Блейк бу ҳақда Олмаота шаҳрига қилган сафари чоғида маълум қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар Ғарбнинг 2010 йилда ЕХҲТга раислик қилиш навбатини Қозоғистонга бериш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилиб келмоқдалар. Ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, Қозоғистон демократия тамойилларини тарғиб қилувчи бу каби ташкилотга раҳбарлик қилишга ҳали тайёр эмас.
XS
SM
MD
LG