Линклар

Заҳарли газлар эмиссияси баҳсга сабаб бўлмоқда


Бaдавлат давлатлардан атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини камайтиришни талаб қилган ривожланаётган давлат вакиллари Копенҳагенда давом этаётган БМТ анжуманида иштирок этишдан бош тортдилар.

Дания пойтахтидаги глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган халқаро анжуман иккинчи ҳафта давом этмоқда. Айни пайтда
ривожланаётган давлатлар вакиллари атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар муаммоси ҳал этилмагунча анжуман ишида иштирок этмасликларини билдирдилар.

Копенҳаген анжуманинг якуний йиғинида 120дан зиёд давлат етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Дмитрий Медведевнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Айни пайтда¸Дания пойтахтида глобал иқлим ўзгаришига қарши янгидан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган намойишлар чоғида тартибсизликлар ҳам рўй берди ва Дания полицияси мингдан зиёд намойишчини ҳибсга олди. Ҳибсга олинган намойишчилар кейинчалик озод қилинди, бироқ тўрт шахс ҳануз ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG