Линклар

АҚШ генерали покистонлик жанггарилардан ташвишда


АҚШ қуролли кучлари бирлашган штаби бошлиғи адмирал Майк Маллен Афғонистондаги жанггариларнинг Покистон билан чегара ҳудудларида бошпана топган экстремистлар билан тил бириктираётганидан жиддий ташвиш билдирди.

Кобул сафари чоғида гапирган Майк Маллен ушбу масалани жорий ҳафта якунида Покистон ҳукумати расмийлари билан муҳокама этажагини таъкидлади. АҚШ генерали, шунингдек, жорий ҳафтадан бошлаб Афғонистонга қўшимча америкалик ҳарбийлар киритила бошлашини маълум қилди.

Айни пайтда АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус Исломободга сафар қилди. Бу ерда Петреус Покистон расмийлари билан учрашиб хавфсизлик масалалари ва Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги стратегиясини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG