Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Ўзбекистонда мусулмонларга тазйиқ йўқ!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дер экан Озодликка сим қоққан андижонлик Иброҳимжон¸ четдан келган турли диний оқимларга аралашмай¸ динни сиëсатга қўшмай¸ намозини тинчгина ўқиб юрганларга ҳеч ким зиëн еткизмаëтганини таъкидлайди.

Имтиëзлар фақат қоғозда...

Сурхoндарё вилоятининг Сариосиё туманида истиқомат қилувчи ногирон Зиёдулло Мелибоев ногиронларга эътиборнинг йўқлиги ва қиш мавсумида Ўзбекистонда электр қуввати ҳамда газ таъминотида чекловлар бўлаётганидан норозилик билдирди.

Зиëдулло Мелибоев: Мен Озодлик радиосининг ашаддий мухлисларидан бири бўламан. Менинг миллатим тожик. Ўзбек тилида яхши гапира олмаслигим ҳам мумкин. Агар янглиш бўлса узр. Менинг кўзим ожиз. Биринчи тоифа ногирониман кўз бўйича. Ўзим Сурхондарë вилояти¸ Сариосиë тумани¸ Охунбобоев ширак хўжалигиданман.

Озодлик: Сариосиëда ҳаëт қандай? Ногиронларга эътибор қандай?

Зиëдулло Мелибоев: 3 декабр -Халқаро ногиронлар куни. Билмадим¸ қоғозда бўлиши мумкин. Бизга ҳеч қанақа ëрдам йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз¸ президентимизнинг ногиронларни реабилитация қилиш¸ телефон тармоғи¸ газ¸ электр¸ бизга фақат тилда бор. Биласизми¸ олти ойдан бери телефонимиз ҳам ишламайди. Мен қишлоқда яшайман. Етакловчисиз юра олмайман.

Озодлик: Ҳозир қиш фаслини қандай ўтказаяпсиз? Уйда ўтин¸ кўмир¸ иссиқлик борми?

- Мен фойдалана олмаяпман. Радио эшитиб бўлмайди¸ телевизор кўриб бўлмайди. Умуман свет йўқ. Газ онда-сонда бўлиб турибди. Ҳозир бир кунда керакли-кераксиз пайтларда свет ëниб қолади. Соат беш яримга свет бўлса¸ етти яримга ўчаяпти. Кечқурун олтидан етти яримгача ëнади¸ кейин эса соат ўнда ëнади. Соат 10 дан кейин кимга керак¸ дейди Зиëдулло Мелибоев.


Ҳолвани ҳоким емоқда...

Ғиждувон туманидан Озодликка сим қоққан Бахтиёр исмли йигит эса ўз маҳалласида хонадонларга газ қувури ўтказиш учун катта миқдорда пул йиғилгани, бироқ шу кунга қадар Ғиждувонга газ етиб келмагани ҳақида гапиради.

- Ҳозир ҳар бир хўжаликдан 100 минг сўмдан йиғиб газ олиб келиш режалаштирилаяпти. Наҳотки мустақил Ўзбекистонимизда ҳамма шароитларни яратиб бўлмаса? Ҳар кун “Ундай қилдик¸ бундай қилдик. "Қишлоқ тараққиëти ва фаровонлиги йили" деб эълон қилинди. Давлат дастури бўйича бир қанча самарали ишлар амалга оширилди” деб сиëсат қиладилар. Нима оширилди? Ҳеч бўлмаса бир йил олдин одамлардан йиғилган пулларни одамларга қайтаришларини илтимос қилмоқчиман Ғиждувон туман ҳокимлиги раҳбарларидан. Тўрт миллиард пул йиғилган экан. 200 та Нексиянинг пули йиғилганда. Наҳотки мана шу нарсалар сўроқ қилинмаса? Бугунги кунда “ҳоким ҳолва ейди¸ етим таëқ” дегани ҳаëтда ўз тасдиғини топмоқда¸ дейди ғиждувонлик Бахтиёржон.


Исломга "меҳмонлар" зиëн еткизмоқда

Айни пайтда Россияда яшаётган асли андижонлик Иброҳимжон эса Ўзбекистон ҳукумати юритаётган дин сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Иброҳимжон: Андижонданман¸ ҳозир Россиядаман. Мен Ўзбекистонда мусулмонларга тазйиқ бўлаяптими¸ деган мавзуда фикрларимни айтмоқчи эдимда. Ўзбекистонда ҳозир аввалги даврга нисбатан яхши. Чунки мен ўзим мана 20 йил атрофида намоз ўқиб¸ ибодатда бўлиб қолдик. Иттифоқ даврида намоз ўқиш у ëқда турсин¸ бошқа нарсаларга ҳам тазйиқ кўп бўлган. Мустақилликдан кейин анча яхши бўлиб¸ намозхонлар сафи кўпайиб¸ яхши томонга ўтиб қолди. Мустақиллик бўлгандан кейин масжидларнинг сони ниҳоятда кўпайиб кетди. Шу билан бирга ўзларини “шариат пешвоси” деб танитиб Ўзбекистонга ниҳоятда кўп ерлардан динни ўргатмоқчи бўлган меҳмонлар келишди. Натижада ҳар хил тоифалар кўпайиб кетиб қолди. Чала муллалар кўпайиб кетиб қолди. Улар динни қурол сифатида ушлаб олиб¸ сиëсатга аралашиб кетишди. Ҳизбут-Таҳрир¸ ваҳҳобий¸ мана яқинда акромий чиқди. Булар аниқки ўзлари билмаган ҳолда¸ Исломга жуда катта зиëн етказиб қўйишди.

Озодлик: Сиз Ўзбекистон ҳукуматининг Ҳизбут-Таҳрир¸ ваҳҳобийларга қарши курашаëтганини қўллаб-қувватлайсизми ëки уларда ҳам бир хатоликлар бўлаяпти деб ўйлайсизми?

- Бу ерда тўғри баҳо бериш керак. Биринчи ўринда Оллоҳдан қўрққан ҳолда баҳо бериш керак. Давлатнинг ана шу оқимларга нисбатан олиб бораëтган сиëсатини тўғри деб баҳолайман. Лекин баъзи бир шунақа одамлар ҳам борки¸ уларга салласини олиб қўйинг деса¸ калласини ҳам олиб қўяди. Битта-иккитаси шунақа қилган бўлса¸ бутун мусулмонлар тазйиқ остида¸ деб бутун дунëга ëйишлик¸ менинг фикримча¸ бу албатта нотўғри. Алҳамдулиллоҳ¸ бизнинг Ўзбекистонда мусулмонларнинг ҳам манфаати ҳимояда¸ дейди Россияда яшаётган Иброҳимжон.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG