Линклар

АҚШ талабалари тақдирини Эрон суди ҳал қилади


Эрон ҳукумати бундан тўрт ой муқаддам мамлакат ҳудудида қўлга олинган АҚШнинг уч фуқаросини жосусликда айблаб¸ улар ишини судга оширди.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Университет талабалари июл ойида ноқонуний тарзда Ироқ ҳудудидан Эронга ўтгандан сўнг эронлик чегарачилар томонидан ҳибсга олинган. АҚШ фуқаролари оила-аъзоларига кўра, сайёҳ талабалар ўзи билмаган ҳолда Эрон ҳудудига кириб қолган.

АҚШ ҳукумати Эронни ўз фуқароларини озод этишга чақириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG