Линклар

logo-print

Берлускони шифохонада қоладиган бўлди


Италия Бош вазири Силвио Берлусконинг шахсий шифокорига кўра, якшанба кунги намойиш чоғида юзидан тан жароҳати олган Бош вазир яна бир кун шифохонада қолади.

Шифокорнинг билдиришича, Берлусконинг соғайиш жараёни камида уч ҳафтага чўзилиши мумкин.

42 ёшли Массимо Тарталья исмли шахс якшанба куни Милан шаҳридаги намойиш чоғида Италия Бош вазири юзига оғир ҳайкалча улоқтирди. Оқибатда Силвио Берлусконинг бурни ва икки тиши синиб, лаби ёрилди. Массимо Тартальянинг руҳий хаста экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG