Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:17

"АҚШ ўз идеалларидан чекинмайди"


Ҳиллари Клинтон¸ АҚШ дунë бўйлаб инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдан тўхтамаслигини айтмоқда.
Ҳиллари Клинтон¸ АҚШ дунë бўйлаб инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишдан тўхтамаслигини айтмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга кўра¸ Обама маъмурияти дунë бўйлаб инсон ҳуқуқларини тарғиб қилишни “принципларга асосланган прагматизм” орқали давом эттиришдан тўхтамайди.

21-асрдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишлаб қилган чиқишида АҚШ дипломатлари раҳбари Американинг глобал кўламда инсон ҳуқуқлари қарор топишига кўмаклашиш мақсадидан қайтмаслигини таъкидлади.

- Бизнинг инсон ҳуқуқлари борасида 21- асрга мўлжалланган мақсадимиз инсон ҳуқуқларини инсонлар ҳаëтининг реал қисмига айлантиришдан иборат. Бу йўлдаги биринчи қадам эса¸ инсон ҳуқуқларини кенг миқëсда талқин қилишдир. Албатта¸ одамлар қийноққа солиниш¸ камситилиш¸ ҳукмдорларнинг ўзларини қамоққа ташлаш ëки йўқ қилиб юборишидан қўрқув таҳдидидан озод бўлишлари шарт. Айни пайтда¸ улар йўқчилик зулми – очлик¸ соғлиқни сақлаш¸ таълим олиш имкони йўқлиги¸ қонун олдидаги тенглик тақчиллигидан ҳам озод бўлмоқлари лозим¸ деди Ҳиллари Клинтон душанба куни.

Вашингтондаги Georgetown университетида қилган маърузасида АҚШ Давлат котиби Барак Обаманинг Хитой ва Россиядаги инсон ҳуқуқлари муаммоларига ëндашуви президентнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги фалсафасининг яққол намунаси эканини таъкидлади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари¸ ҳатто Обаманинг Конгрессдаги айрим иттифоқчилари Вашингтон маъмуриятини Хитой билан муносабатда сермулозамат бўлиб кетганликда¸ хусусан инсон ҳуқуқлари вазиятини етарлича кун тартибига қўймаëтганликда айбламоқдалар.

Хусусан¸ Обаманинг Пекиндаги муҳим савдо сўзлашувлари арафасида Тибетнинг қувғиндаги руҳоний етакчиси Далай Лама билан учрашишдан бош тортгани кескин танқидга учради.

Бунга жавобан Обама¸ хусусан душанба куни Клинтон хоним¸ Хитой ва Россия АҚШнинг глобал қуролсизланиш ва иқтисодий тараққиëт жараëнидаги муҳим шериклари бўлгани боис¸ ҳар икки мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари муаммоларига нозик ëндашув қўллашини айтмоқда.

- Принципларга асосланган прагматизм бизнинг дунëдаги барча давлат¸ айниқса Хитой ва Россия каби муҳим мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари вазиятига ëндашувимиз моҳиятини ташкил этади. Қуролсизланиш¸ жаҳон иқтисодини ўнглашдан тортиб Шимолий Корея ва Эрон ядровий дастурлари ва иқлим ўзгариши каби глобал миқëсдаги долзарб муаммолар билан иш кўрганда биз бу давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз¸ деди душанба кунги нутқида АҚШ Давлат котиби жумладан.

Айни пайтда¸ дея қўшимча қилди Клинтон хоним¸ Пекин ва Москва билан мулоқот чоғида АҚШ бу давлатлардаги инсон ҳуқуқлари вазияти хусусида очиқ гаплашишни ҳам давом эттиради¸ инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашнинг янги йўлларини қидиради.

- Биз бошқа давлатларнинг ўзимизга ўхшашларини истаëтганимиз учун эмас¸ балки барча инсонларнинг¸ улар ер юзининг қаерида яшашидан қатъий назар¸ ҳаëтининг табиий қисми бўлган ҳақлардан мунтазам фойдаланишини истаëтганимиз учун демократияни ҳимоя қиламиз. Зотан¸ ҳозиргача демократиягина инсон ҳуқуқларини узоқ муддатга инсонлар ҳаëтининг реал қисмига айлантира олувчи сиëсий тузум эканини исбот қилди¸ деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG