Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:19

Науру Абхазия мустақиллигини тан олди


Тинч океанида жойлашган кичкина Науру ороли Абхазия мустақиллигини тан олди.

Абхазия ҳукумати матбуот вакили Кристиан Жания Абхазия ва Науру дипломатик алоқалар ўрнатиш ҳақида келишув имзолаганини айтди.

Грузиянинг исёнкор Абхазия ва Жанубий Осетия ўлкалари мустақиллигини ўтган йил Россия тан олган¸кейинроқ Венесуэла ва Никарагуа ҳам Россиядан ўрнак олган эди.

Науру Ташқи ишлар вазири Ктерен Кекега асосланиб РИА Новости ахборот агентлигининг билдиришича, Науру Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

21 квадрат километр ҳудуд ва 15 минг аҳолига эга бўлган Науру ороли дунёдаги энг кичик мустақил Республика ҳисобланади.

1999 йилда Науру БМТга аъзо бўлган.

“Коммерсант” газетаси хабарига кўра, Россия Науруга молиявий ёрдам кўрсатишни ваъда қилиб¸ унинг ҳукуматини Грузия исёнкор ўлкалари мустақиллигини тан олишга ундаган.
XS
SM
MD
LG