Линклар

Қизил хоч толиблар қамоғини кўрди


Халқаро қизил хоч ташкилоти вакиллари Афғонистондаги Толибон ҳаракатига тегишли қамоқхонага илк бор сафар қилиб¸ Афғонистон хавфсизлик хизматининг асир олинган уч ходими қандай шароитда сақланаётганини ўрганди.

Ташкилот эълон қилган баёнотда Қизил хоч вакилларига ўтган йил ноябр ойи охирида Бодғис вилоятидаги қамоққа уч марта боргани билдирилган.

Халқаро қизил хоч ташкилотининг Кобулдаги делегацияси раҳбари Рето Стоккер Афғонистонда ҳозирги можаро бошланганидан бери бу халқаро ташкилот вакилларининг толиблар қамоғига биринчи сафари бўлганини айтиб, уни олқишлади.
XS
SM
MD
LG