Линклар

Кобулда яна портлаш содир этилди


Пойтахтнинг марказий Вазир Акбар Хон туманидаги меҳмонхона олдида амалга оширилган худкушлик ҳужум оқибатида 8 одам нобуд бўлди, 40 нафари яраланди.

Афғонистон расмийлари бу ҳужум мамлакат собиқ вице-президенти, мужоҳидлар қўмондони Аҳмадшоҳ Маъсуднинг акаси Аҳмад Зиё Маъсудга қарши уюштирилганини айтди.

Президент Ҳамид Карзай портлаш оқибатида Маъсуднинг икки қўриқчиси нобуд бўлганини тасдиқлади.

Озод Афғонистон радиоси мухбирига кўра, портлаш пайтида Зиё Маъсуд ўз уйида бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олган.

Бироқ кейинроқ Озодликнинг Кобулдаги бюросига қўнғироқ қилган толиблар матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳужумга Толибон ҳаракатининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
XS
SM
MD
LG