Линклар

Ўзбекистон иқтисоди рекорд даражада ўсмоқда


Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази келаси йил Ўзбекистонда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,1 фоизга ўсишини башорат қилди.

Бу билан Ўзбекистоннинг 2010 йилда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи бўйича Қатар, Туркманистон, Озарбайжон ва Хитойдан кейин дунёдаги бешинчи ўринни эгаллаши айтилмоқда.

- Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошгани ҳақидаги тарихий кўрсаткични аниқлашда биз расмий маълумотлардан фойдаланаяпмиз. Ўзбекистон иқтисоди ҳақида аниқ маълумот олиш манбалари жуда оз бўлгани сабабли биз расмий манбалардан фойдаландик. Халқаро валюта жамғармаси ҳам ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қанчага ўсганини аниқлашда Ўзбекистон ҳукумати расмий маълумотларидан фойдаланади, деди Economist Intelligence Unit тадқиқот марказининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси Жон Андрю.
XS
SM
MD
LG