Линклар

logo-print

Каримов Туркманистон сафарини якунлади


Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ашхободда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ислом Каримов ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўзаро музокаралар натижасидан қониқиш ҳосил қилганларини айтишган.

Икки давлат раҳбарининг юзма-юз мулоқоти чоғида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилган.

Ислом Каримовнинг Туркманистонга расмий ташрифи ниҳоясида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида 2010–2011 йилларда ҳамкорликни кенгайтиришга оид қатор ҳужжатлар имзоланган.
XS
SM
MD
LG