Линклар

logo-print

Обама Ким Чен Ирга мактуб йўллади


АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Кореяни ядровий дастур юзасидан олиб борилаётган сўзлашувларга қайтаришга кўндириш мақсадида ушбу давлат етакчиси Ким Чен Ирга мактуб йўллади.

Айни пайтда АҚШ расмийлари ушбу мактуб мазмунини ошкор қилмадилар. Бироқ хабарларга кўра, мактубда Пхеньян сўзлашувлар курсига қайтгудек бўлса ўзига фойда бўлиши, қудратли давлатлар таклифларини инкор этишда давом этаверса, Шимолий Кореяга нисбатан бўлаётган босим янада кучайтирилиши хусусида огоҳлантирилган.

АҚШ расмийларига кўра, Барак Обама мактубини ўтган ҳафта Пхеньянга сафар қилган АҚШ расмийси Стивен Босворт Шимолий Корея расмийларига етказган.
XS
SM
MD
LG