Линклар

logo-print

Олмаота норасмий саммитга мезбонлик қилади


19-20 декабр кунлари Олмаотада Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Евро-Осиё иқтисодий ҳамжамиятига Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлган. Яқинда Россия, Беларус ва Қозоғистон етакчилари ягона божхона иттифоқи тузиш масаласини муҳокама қилдилар.

Олмаота саммитида ягона иқтисодий ҳудуд ташкил қилишга оид Россия, Беларус ва Қозоғистон томонидан тайёрланган ҳисобот кун тартибига қўйилади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг Kazakhstan today нашрига билдиришича, давлат етакчилари, шунингдек, бир қатор муҳим масалалар, жумладан, минтақанинг иқтисодий, гуманитар ва сиёсий хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қиладилар.

- Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходко МДҲга аъзо бошқа давлат раҳбарларининг ҳам Олмаота саммитида иштирок этиши мумкинлигини эҳтимолдан холи қилмади, дея хабар қилди Россиянинг "Взгляд" нашри.
XS
SM
MD
LG