Линклар

Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда


Афғонистон бўйлаб содир этилган зўравонликларда хорижлик уч аскар ва ҳукумат кучларининг бир неча зобити ҳалок бўлди.

Ҳирот вилоятида узоқдан бошқариладиган бомба мосламасининг портлатилиши оқибатида Рубати-Сангин тумани полиция бошқармаси раҳбари ва унинг уч тан соқчиси нобуд бўлди.

Ҳелманд вилоятида худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужумда британиялик икки аскар ва икки афғон ҳарбийси ўлган.

Шунингдек, мамлакат жанубида содир этилган портлаш эстониялик аскарнинг ўлимига сабаб бўлган.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати Афғонистонга 30 минг кишилик ҳарбий контингент киритишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG