Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:58

Бозор ислоҳотлари меъмори вафот этди


Борис Елциннинг 30 ëшнинг нари-берисидаги севимли ислоҳотчиси Гайдар 90-йиллар бошида Россия иқтисоди асосини кескин ўзгартиришга бел боғлаган эди.
Борис Елциннинг 30 ëшнинг нари-берисидаги севимли ислоҳотчиси Гайдар 90-йиллар бошида Россия иқтисоди асосини кескин ўзгартиришга бел боғлаган эди.

СССР тарқагач¸ Россия иқтисодини бозор муносабатларига ўтказишга қаратилган шок терапеяси номини олган илк ислоҳотлар отаси Егор Гайдар 16 декабр куни 53 ëшида вафот этди.

Егор Гайдар матбуот котибига кўра¸ Гайдар чоршанба тонгда қон қуюқлашуви билан боғлиқ мураккаблик оқибатида ҳаëтдан кўз юмган.

90-йиллар бошида бир муддат Россия муваққат Бош вазири лавозимида ҳам ишлаган Гайдар кейинги пайтларда Москва чеккасидаги ўз уйида китоб ëзиш билан машғул эди.

Борис Елцин томонидан Бош вазир этиб тайинланган Гайдар номзоди парламент тасдиғидан ўтмаган бўлса-да¸ у мазкур лавозимда эканидан фойдаланиб¸ маъмурий-буйруқбозлик усулида бошқарилган совет иқтисодини эркин бозор муносабатларига ўтказишга киришган ва бу йўлдаги биринчи қадам сифатида нарх-навони бозор ҳукмига ташлаган эди.

Гарчи гайдарча шок терапеяси Россиядаги бўшаб қолган магазин пештахталарини қайта истеъмол молларига тўлдирган бўлса-да¸ осмонга ўрлаб кетган инфляция Гайдарни аксар россияликлар ғазаби нишонига айлантирди.

Айни пайтда¸ совет давлатига қарашли бўлиб келган бойликларни хусусий қўлларга кўчиришга қаратилган кенг кўламли¸ зиддиятли приватизация жараëнини бошлаб берганлардан бири ҳам¸ айнан Егор Гайдар эди.

1994 йили Россия ҳукуматини тарк этгач Гайдар ўзи асос солган иқтисодий таҳлил марказини бошқарди ва мамлакат ҳаëтида энди иқтисодчи олим сифатида иштирок этиб турди.

90-йиллардаги бозор муносабатларига ўтиш жараëнини бошқарганлардан бири¸ Россия собиқ Молия вазири Евгений Ясин¸ Гайдарнинг ўлимини “катта йўқотиш” дея баҳолади.

- Аввал бошданоқ¸ Россияни ҳалокат жари ëқасидан қайтариб қолиш учун ниҳоятда жиддий қарорлар қабул қилиниши лозимлигини англаган эдим. Гайдар Россияни иқтисодий ҳалокатдан сақлаб қолган ана шу оғир қарорларни олган шахс эди¸ дейди Ясин.

Егор Гайдар ўзи таъсисчиларидан бири бўлган “Россия танлови” партияси 2003 йилги парламент сайловларида мағлубиятга учрагач¸ катта сиëсатдан кетишга қарор қилди.

Кўп ўтмай ҳокимиятга келган Владимир Путин¸ мамлакат иқтисоди устидан давлат назоратини қайта кучайтиришга киришди ва Гайдар ислоҳотларини бир ҳовуч Кремл эркатойларини бениҳоя бойитишга йўл очган бош-бошдоқлик дея¸ танқид қилишга ўтди.

Гайдар ҳам Путин сиëсатини аҳëн-аҳëнда танқид қилиб турган бўлса-да¸ у Елцин даврининг бошқа ислоҳотчилари каби Кремл янги хўжаларининг очиқ мухолифатчисига ҳам айланмади. Озодликнинг рус хизмати билан жорий йил бошида ўтказилган суҳбат давомида Гайдар Путиннинг минтақа губернаторларини сайлаш тизимини бекор қилиш қарорини танқид қилган эди.

- Менимча¸ Урюпенск каби кичик провинциал шаҳар кўчаларининг ахлатдан тозаланмагани учун маъсулиятни ўз зиммасига олиш¸ Кремл учун ақлли иш эмас. Менимча¸ бунақа ишлар маҳаллий идораларнинг ўзига қўйиб берилиши керак¸ деган эди Озодлик билан суҳбат давомида Егор Гайдар.

2006 йили¸ собиқ КГБ офицери Александр Литвиненко Лондонда заҳарланиши билан кетма-кет¸ Ирландияга сафар қилган Егор Гайдар тўсатдан бетоб бўлиб қолди. Оммавий ахборот воситалари¸ Путин севмайдиган Елцин ислоҳотчисининг ҳам заҳарлангани ҳақида гапиришди. Шундан сўнг саломатлиги мунтазам ëмонлашиб борган Гайдар¸ ўзининг заҳарланишини Россия душманларининг иши дея атаган эди.
XS
SM
MD
LG