Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:30

Кинооператор "ўзбек халқига туҳмат"да айбланмоқда


Кинооператор Умида Аҳмедова.
Кинооператор Умида Аҳмедова.

Ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи ва кинооператор Умида Аҳмедова ўзбек халқига нисбатан туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда. Бундай айбловга эса¸ Аҳмедованинг мамлакат чекка қишлоқларида яшовчи оддий ўзбеклар турмуши акс этган сурат ва филмлари асос қилиб олинмоқда.

Ўзбекистондан олинган хабарга кўра¸ Умида Аҳмедова суратга олган тасвирлардан жамланган "Аëл ва эркак - тонгдан шомгача" фотоалбоми "Эркак ва аëл: урф-одатлар" ва "Бокиралик юки" ҳужжатли филмлари Ўзбекистон Ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон воқелигига туҳмат дея топилган.

Тошкент шаҳар прокуратураси бу юзадан жиноий иши очиб¸ Умида Аҳмедовани тергов қила бошлаган.

Айни пайтда Умида Аҳмедова устидан очилган жиноий иш Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Миробод туман ИИБ терговчиси¸ капитан Нодир Аҳмаджонов Умида Аҳмедовадан шаҳарни тарк қилмасликни талаб қилган.

Ўзига қарши бошланган жараëн тафсилотларини Умида Аҳмедова ҳикоя қилади:

Умида Аҳмедованинг бадиий суратларидан бири
- Швейцария элчихонасининг гендер программаси билан “Аëл ва эркак: тонгдан шомгача” деган фотоальбом чиқарган эдим. Бу кичкина боланинг қари киши бўлгунигича¸ кичкина қизнинг қари кампир бўлгунигача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу фильм уч йил олдин чиққан. Биз буни собиқ Маданият вазирига¸ президент аппаратига берганмиз. Ҳамма жойларда таниқли одамлар олган. “Эркак ва аëл: урф-.одатлар”¸ кейин анча шов-шувга сабаб бўлган “Бокиралик юки” фильмларини ҳам берганмиз. Асосан альбом қора рўйхатга тушган.

Ўзбекистон Ахборот ва коммуникация агентлиги гендер программаси бўйича гендер мавзусидаги китоблар¸ шу билан бирга менинг 200 та бадиий фотоларимни "ўзбек халқига туҳмат" деб топган. Туман жиноят-қидирув бўлимидан битта бола чақириб¸ “Энди сиз гувоҳдан гумон қилинаëтганга ўтаяпсиз. Бир жойга кетиб қолманг¸ адвокат қидиринг” деб қолди. Бу ҳақиқий беспридел бўлаяптида. Ëмоннинг кучи япалоққа етибди¸ деган гап борку. Бўлмаса булар чисто художественний расмларку. Нимаси туҳмат экан? Ким исботлайди буни? Мен энди ҳозир гуноҳкор бўлиб¸ бўйнимни эгиб “Кечирасизлар¸ мен халқимни шунақа қилиб расмга олдим” деб кимга исботлайман?

Терговчи “этнография” деган сўзни билмаяпти. Мен терговчига “Мен этногрофман. Мен одамларнинг турмуш тарзи¸ урф-одатлари билан шуғулланаман. Асосан тўйларни расмга оламан” десам¸ терговчи “Бу этнография деганингиз нима?” дейди. Бу Нодир Аҳмаджонов. Тасаввур қилинг¸ мен туни билан ухламаганман. “Нимага мени жавобгарликка тортгансизлар? Мен бу китобни уйда ўзим чиқармаганманку. Мен бир тийин олмаганман” десам¸ “Сиз авторсиз. Сиз муаллифсиз. Сиз жавоб берасиз” деди¸ дейди Умида Аҳмедова.

Умида Аҳмедовага жўнатилган чақирув қоғози.
Умида Аҳмедова суратга олган фотосуратларни “ўзбек халқига туҳмат” деб¸ фототасвирчини тергов қилаëтган Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБ терговчиси капитан Нодир Аҳмаджоновга ҳам қўнғироқ қилдик.

Нодир Аҳмаджонов: Эшитаман ака.

Озодлик: Умида Аҳмедовани нимада айблаяпсизлар?

Нодир Аҳмаджонов:
А?

Озодлик: Айблов қандай? Нимада айблаяпсизлар?

Нодир Аҳмаджонов: Келсангиз тушунтирилади. Телефонда тушунтирмайманку.

Озодлик: Мен узоқдаманда.

Нодир Аҳмаджонов:
Қаердасиз?

Озодлик: Прагадаман. Айблов туҳмат бўйича кетаяптими?

Нодир Аҳмаджонов:
Туҳмат билан ҳақорат бўйича шаҳар прокуратураси берган. Экспертиза у ëзган китобни ўрганиб чиққан ва хулосалар берган. Бу китоб “туҳмат ва ҳақорат”ни билдиради¸ деган маънода беришганда.

Озодлик: Даъвогар ким?

Нодир Аҳмаджонов: Даъвогар Ўзбекистон Ахборот ва коммуникация агентлиги. Улар шаҳар прокуратурасига “Мана бу китобларни бизлар ўрганиб чиқдик. Ичида нето гаплар бор. Нето маънони билдиради” деб хат билан чиққан. Шаҳар прокуратураси ишни қўзғатган.

Озодлик: Сиз тергов қилаяпсиз-а?

Нодир Аҳмаджонов: Булар секин терговга бераяпти. 139-140 милицияга тегишли бўлгани учун бераяпти.

Озодлик: Расмга туширган одам туҳмат қилган бўлмайдику. Расмга бор нарсани туширадику.

Нодир Аҳмаджонов: У ерда экспертиза тайëрланган. Расмларни “ўзбек халқининг урф-одатларини” камситиш деб топишган¸ тушунаяпсизми?

Озодлик: Экспертизани ким қилган?

Нодир Аҳмаджонов: Экспертизани специалистлар қилган. Шаҳар прокуратурасининг ўзи қилган.

Озодлик: Тошкент шаҳар прокуратурасидан сизга ўтган-а?

Нодир Аҳмаджонов: Ҳа. Ëки айтинг амнистияга ариза ëзиб берсинлар. Амнистияга тушиб кетадилар. Бу китоб 2006 йилми 2007 йилми нима қилинганда.

Озодлик: Қарангда¸ сиз ҳам нормал одам бўлсангиз керак. Расм туҳмат бўла олмайди. Расм бу факт. Фотоаппарат бор нарсани туширади.

Нодир Аҳмаджонов: Майли энди¸ хўп¸ шу расмларни нашр қилган¸ тушунаяпсизми?

Озодлик: Нашр қилгани бошқада энди у.

Нодир Аҳмаджонов:
Хўп бермаслик керак эди ўзлари. Ҳамма нарсани бериб юборганларку. Майли расмни уйда ўзлари кўриб ўтирса¸ майли экан. Бериб юборганлар. Китоб чоп этишган бору. Кейин видеофильмни ҳам бериб юборганлар. Диск қилиб чиқаришган уни.

Озодлик: Ижодкорнинг ижод қилишга ҳаққи борда.

Нодир Аҳмаджонов: Ҳаққи бор¸ лекин хулосада шунақа деб топишибдию. “Ҳақорат ва туҳмат” деб топишибди. Биз экспертиза хулосасига кўра иш кўрамизда.

Озодлик: Сиз Миробод тумани Ички ишлар бўлими терговчисисиз-а?

Нодир Аҳмаджонов: Ҳа.

Озодлик:
Унвонингиз қанақа сизни?

- Капитан¸ дейди Нодир Аҳмаджонов.

Умида Аҳмедова айтган каби¸ унинг “Аëл ва эркак: тонгдан шомгача” деган фотоальбоми 2006 йилда Швейцария элчихонасининг гендер программаси ҳомийлиги остида чоп этилган ва тасвирчига қарши жиноий иш¸ 2009 йил охирига келиб очилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси маъсуллари¸ бундай воқеадан таажжубга тушганлари¸ аммо жараëнни яқиндан ўрганишга киришилганини маълум қилдилар.

"Ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат" қилганликда айбланаëтган Умида Аҳмедова Ўзбекистонда аëллар ичидан етишиб чиққан илк кинооператор ҳисобланади. У Москвадаги ВГИК киноинститутида таниқли санъат арбоблари қўлида таҳсил олган.

Аҳмедова суратга олган “Эркак ва аëл: урф-одатлар” фильми Прагадаги "Ягона дунë" халқаро фестивалида намойиш қилинган ва томошабин олқишини қозонган эди.
XS
SM
MD
LG