Линклар

Копенҳагенда яна норозилик намойиши


Дания полицияси пойтахт Копенҳагенда глобал иқлим ўзгариши мавзуидаги БМТ анжумани ўтказилаётган бино олдига тўпланган намойишчиларни тарқатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Икки ҳафтадан буён ўтказилаётган анжуманда бирон бир ижобий натижага эришилмаганидан ғазабланган намойишчилар Копенҳагенда норозилик пикети уюштирди. Полициянинг билдиришича, 100дан зиёд намойишчи ҳибсга олинган.

Анжуман иштирокчилари жума кунгача глобал иқлим ўзгариши олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар борасида бир тўхтамга келишлари лозим.

-Фикримча, биз бирга ишлашимиз ва ечимсиз қолаётган муҳим муаммоларни бартараф эта оладиган режаларни ишлаб чиқишни муҳим деб билмоғимиз лозим. Олдимизда турган муаммолар ва тўсиқлар баланд бўлишига қарамай улардан ўтишнинг имкони йўқ деб ҳисобламайман, деди Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун.

Копенҳаген анжуманининг якуний йиғинида 120дан зиёд давлат етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обаманинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG