Линклар

Руминияда 1989 йилги инқилоб хотирланмоқда


Руминияда коммунист режимига барҳам берган 1989 йилги инқилоб бошланганининг 20 йиллиги нишонланмоқда.

Асосий байрам тадбирлари 1989 йилги инқилоб бошланган Тимишоара шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Байрам тадбирида Полша собиқ президенти ва Солидарност раҳбари Леҳ Валенса, Венгрия собиқ президенти Матияш Сурош ва Руминия ҳукумати расмийлари иштирок этмоқдалар.

Тимишоара шаҳрида, шунингдек, инқилобнинг 20 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказиш режаланган. Бир ҳафта мобайнида Руминия бўйлаб мазкур санага бағишланган байрам тадбирлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG