Линклар

Расмуссен Москвада сўзлашув олиб бормоқда


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Москвада Россия етакчилари билан музокаралар ўтказмоқда.

Расмуссен Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда ўзаро ëндашувларда сақланиб қолаётган тафовутларга қарамай, ўз сафаридан кўзланган мақсад НАТО ва Москва ўртасида амалий ҳамкорликни барпо қилишдан иборат эканини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Россиядан Афғонистон масаласида ёрдам бериш, жумладан, Афғонистон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш ва уларни қурол-яроғ билан таъминлашда кўмаклашиш кутилацаётгани билдирди. Расмуссенга кўра, Россия НАТО юкларини Афғонистонга транзит қилиш учун ўз ёрдамини таклиф қилган.

Куннинг иккинчи ярмида НАТО Бош котибининг Россия президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG