Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:48

Дилмурод Саййид "Сангород"га кўчирилди


Саломатлиги шундоқ ҳам ëмон бўлган Дилмурод Саййид¸ укасига кўра¸ ўз оиласи ўлимини эшитиб¸ адойи тамом бўлган.
Саломатлиги шундоқ ҳам ëмон бўлган Дилмурод Саййид¸ укасига кўра¸ ўз оиласи ўлимини эшитиб¸ адойи тамом бўлган.

Кўпдан бери силдан азият чекаëтган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййиднинг Навоий қамоқхонасидан пойтахтга кўчирилиши¸ Тошкентнинг Саййидга нисбатан қаҳри юмшай бошлагани ëхуд журналист аҳволининг оғирлашгани аломати сифатида кўрилмоқда.

Навоийдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган Дилмурод Саййид икки кун аввал Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасига ўтказилган.

Бу ҳақда Дилмурод Саййиднинг жамоатчи ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Озодликка маълум қилди.

- Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бош прокуратура¸ ИИВ нинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси каби органларга Дилмурод Саййидни шартли равишда озод қилиш ëки бўлмаса жазосини енгилроғига алмаштириш масаласи бўйича мурожаатлар қилганди. Лекин шу пайтга қадар бу мурожаатларга ижобий жавоб йўқ эди. Кеча Жазони ижро этиш бош бошқармасидан хабар қилишларича¸ икки кун олдин Дилмурод Саййид Тошкентдаги Сангородок - 64/18 жазони ижро этиш муассасаси яъни касал маҳбусларни даволайдиган муассасага олиб келинибди, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Аммо 16 декабр куни Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасига бориб¸ акаси билан учраша олмасдан қайтганини айтади.

- Сангородга олиб келибди. Менга душанбагача карантин¸ дейишаяпти. Душанба куни кириб учрашса бўларкан, дейди Обид Саидов.

Тошкентдаги маҳбуслар шифохонасига қўнғироқ қилиб¸ Дилмурод Саййиднинг аҳволи билан қизиққанимизда¸ гўшакни кўтарган маъсул телефон орқали маҳбуслар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаслигини билдирди.

Аммо 9 ноябр куни Обид Саидов Навоийдаги қамоқхонага бориб акаси билан учрашган пайтида¸ Дилмурод Саййиднинг соғлиги анча ёмон эканига гувоҳ бўлган.

- Йўталишлари кучли эди. Аҳволи яхши эмас эди. Жуда озиб кетган. Ўша куни бола-чақасининг ўлганини эшитиб¸тамом бўлди, дейди Обид Саидов.


Дилмурод Саййиднинг сил касалига чалингани ҳақида унинг яқинлари кўпдан гапиришмоқда. Шундай бўлса-да¸ Абдураҳмон Ташановга кўра, Дилмурод Саййиднинг маҳбуслар шифохонасига ўтказилиш сабаблари ошкор қилинмаяпти.

- Биз ҳозир ўзимиз тахмин қилиб турибмизки¸ бу ишнинг иккита учи бор. Биринчиси¸ бу тадбир қанақадир бир жазони енгиллаштириш учун асос бўлиши мумкин ëки унинг аҳволи оғир¸ деган иккита тахмин бор. Унинг касалининг ташхиси маълум. Чунки тергов пайтида ҳам¸ суд пайтида ҳам биз Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 252- моддаси яъни кафолат тарзида озод қилишни сўраганмиз. Унинг ўткир сурункали сил касаллигига чалинганлиги¸ узоқ йиллардан бери Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг тиббиëт бирлашмаси, сил диспансерида рўйхатда туриши ҳақидаги ҳамма маълумотларни судларга¸ прокуратура органларига тақдим этиб келганмиз. Афсуски¸ унинг аҳволи оғир бўлишига қарамасдан ўша пайтда уни қамоқ жазоси шартли жазо билан алмаштирилмаган ëки қамоқдан қўйиб юборилмаган, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Дилмурод Саййид жорий йилнинг 22 февралида Тошкент шаҳрида қамоққа олинган эди.

У ва яна уч нафар шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг товламачилик, ҳужжатларни сохталаштириш¸ қалбаки муҳрлар тайёрлаш, қалбаки имзолар қўйиш моддалари бўйича айбланиб¸ маҳкамага тортилди.

Самарқанд вилоят Тойлоқ туман суди жорий йилнинг 30 июл куни Дилмурод Саййидга 12,5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган¸ 11 сентябр куни туман аппеляция суди эса бу ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган эди.

Жорий йилнинг 5 ноябр куни Навоийдаги қамоқхонага бориб Дилмурод Саййид билан учрашмоқчи бўлган унинг рафиқаси Барно Жуманова ва олти яшар қизчаси Рухшона автоҳалокатга учраб¸ фожиа жойида ҳалок бўлдилар.

Бир қатор халқаро ташкилотлар жумладан, Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти, ЕХҲТ нинг Матбуот эркинлиги бўйича махсус идораси¸ қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Дилмурод Саййиднинг узоқ муддатга қамалишини қоралаб, Ўзбекистон ҳукуматини Дилмурод Саййидни озод этишга чақириб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG