Линклар

Эркин микрофон - "Милициядан нафратланаман!"

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлими ҳибсхонасида уч опа-сингилнинг ўндан ошиқ милиция ходимлари томонидан зўрланганига оид тафсилотларни ўқиб¸ эшитган ўзбекистонликлар шундай дейишмоқда.

Бедарак ўзбекни кўрган борми?

"Эркин микрофон"га қўнғирoқ қилган жиззахлик Музаффар Бегимқулов, Россияга мардикорликка кетиб, бир йилдан бери дараги чиқмаётган укаси Анвар Бегимқулов тақдиридан хавотирда экани ва уни билган-таниганлардан Анварни топишда ёрдам беришларини илтимос қилди.

- Бегимқулов Анвар деган. Мана ҳозир адресини айтаман. Город Москва¸ Зеленоград деган шаҳарчасига борганда. Курникова деган қандайдир вокзал бор экан. Ана шу вокзалнинг тагида бозор бор экан. Ўша ерда начальниклари¸ Гусайин деган танишлари бор экан¸ Дима деган танишлари бор. Қассоб Миша деган дворниклари бор экан. Ўшаларни илтимос бир нима қилиб берасизда¸ дейди Музаффар Бегимқулов.

Жиззахнинг Зарбдор туманида истиқомат қилувчи Музаффар аканинг айтишича, укаси Анвар охирги марта бир йилча бурун - январ ойида қўнғироқ қилган.

- 2007 йил сентябрларда кетган эди. Исми Бегимқулов Анвар. Жиззах вилояти¸ Зарбдор тумани¸ Навоий маҳалласи 51-уйда яшайди. Ўтган йил январдан бери хабар йўқда. Январда телефон қилган эди. Қиз кўрган эди. Ўрта тўйи¸ жўнатинглар деган эди. Жўнатиб қўйдик. Жанжалга аралашиб қолиб¸ чиқиб келдим¸ деди. “Қачон келасан?” десак¸ “Бир-икки ойда бораман” деди. 10 кундан кейин телефон қилсак¸ телефон номери умуман ўчирилганда¸ дейди Музаффар Бегимқулов.

(1981 йилда туғилган Бегимқулов Анварнинг тақдири ҳақида хабардор муштарийларимизни "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилиш¸ ëхуд сайтимизга шарҳ қолдиришга рағбатлантирамиз.)


Озодликка аксу садо...

Самарқандлик Темурмалик яқинда Озодлик радиоси дастурларидан бирида эфирга берилган милиция ходимларининг ҳибсга олинган аёлларни зўрлаганига оид воқеага ўз муносабатини билдирди.

- Милиция ходимлари томонидан зўрланган аëллар тўғрисида фикр билдирмоқчи эдим. Милиция ходимларидан адолат сўраб боришнинг умуман кераги бўлмай қолибди, деб ўйлаяпманда. Менинг фикрим шунақада. Ҳозир милициядан нафратланасизда. Чунки қўлларидаги хизматдан фойдаланиб¸ хоҳлаган ишларини қилиб кетишаяптида. Олдинлари четда ишлаб келган муҳожирларнинг пулини олиб қўйишганини эшитардик. Мен мана буни эшитиб менда ғалати таассурот қолдида. Ҳозир милиция деса¸ нафратланадиган бўлганмиз. Болалар илгари ëш пайтимизда милиция-милиция ўйнарди. Ҳозир милиция деса¸ башарасига тупургинг келади. Энди у аëлларнинг ҳаëти нима бўлади? Аëл учун бу хўрликнинг бир турида¸ дейди самарқандлик Темурмалик.

Норвегиядан қўнғироқ қилган Улуғбек Бакиров эса, “Жамият ва қонун” эшиттиришининг охирги сонида ҳикоя қилинган Қўқондаги воқеага ўз муносабатини билдирди.

- Қўқонлик эркак аëлини хиëнатда ушлаб¸ кўчада сазойи қилибди¸ деган эшиттиришни эшитдим. Ҳақиқатан бу кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеа. Анча таъсирландим¸ албатта. Бу даражага боришлик¸ энди кечирасизлару¸ бу бир ëввойиликда. Бу интернетга чиқиб кетди¸ керак бўлса турли тилларга таржима қилинаяпти. Энди буни эшитган бутун дунë ҳамжамияти¸ усиз ҳам бизнинг Ўзбекистон шарманда бўлган¸ ана шу ҳукуматнинг юритаëтган тазйиқлари¸ инсон ҳуқуқлари поймол этилишларию¸ бутун ўзбек аëл-қизларининг бутун дунëга тарқалиб¸ ишлар қилаëтгани энди шундай буюк ўзбек халқи мана шу охирги йилларда ҳар томонлама ҳам шармандалик¸ бунинг иснодини қўяверасиз энди. Ўзбеклар мана чет элларда юрибди. Сазойи қилиш бу жуда ҳам ëмон нарса. Бунинг бошқача чоралари кўп эди. Мана шу ердаги акаларнинг гапига қўшиламан. Ўзбекча қилиб айтганда¸ елкангга костюмингни ташлаб чиқиб кетавермабсанда мусулмончасига талоқ бериб. Аввало аëл кишига биз онамиз¸ синглимиз¸ опамиз деб қарашимиз керак. Биз мусулмонмиз¸ деб даъво қиламиз. Бошқа ерларда инсон қадр-қимматини олиб чиқсаю¸ бизда кўчада яланғоч ҳолатда юрса. Энди уни ëш болалар кўргандир. Бошқа аëллар¸ эркаклар кўргандир. Бунинг талқини ҳам жуда ëмон бўлади. Бошқа давлатларда эшитганларда “ўзбеклар яна ҳам ëввойилашиб кетибди” деган тушунчалар бўлиши табиий деб ўйлайман¸ дейди Улуғбек Бакиров.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG