Линклар

Расмуссен Медведев билан учрашди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Москвада Россия етакчилари билан музокаралар ўтказмоқда.

Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашган НАТО Бош котиби халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги уринишлари муваффақиятсизлик билан якун топгудек бўлса, Марказий Осиё ва Россияда терроризм таҳдиди кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Расмуссен, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда ўзаро ëндашувларда сақланиб қолаётган тафовутларга қарамай, ўз сафаридан кўзланган мақсад НАТО ва Москва ўртасида амалий ҳамкорликни барпо қилишдан иборат эканини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Россиядан Афғонистон масаласида ёрдам бериш, жумладан, Афғонистон хавфсизлик кучлари малакасини ошириш ва уларни қурол-яроғ билан таъминлашда кўмаклашиш кутилацаётгани билдирди. Расмуссенга кўра, Россия НАТО юкларини Афғонистонга транзит қилиш учун ўз ёрдамини таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG