Линклар

logo-print

Расмуссен Россия сафарини ниҳоясига етказди


- Россия ва НАТО манфаатлар муштарак бўлган соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириши лозим,- дея баёнот берди НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

Уч кунлик сафарини ниҳоясига етказган НАТО Бош котиби бугун Москвада матбуот анжумани ўтказди.

Расмуссен НАТО бир қатор принципиал масалаларда Россияга ён бермаслиги, бироқ бу давлатга қарши ҳеч қандай режалари йўқлигини таъкидлади.

Чоршанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашган Расмуссен НАТОнинг Афғонистондаги миссиясига кўмаклашиш Россия манфаатлари учун хизмат қилишини айтди. НАТО Бош котиби фикрича, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги миссияси муваффақиятсизлик билан якун топгудек бўлса, Марказий Осиё ва Россияда терроризм таҳдиди янада кучайиши мумкин.

Бундан ташқари Расмуссен НАТО Европа хавфсизлигига оид Россия томонидан тақдим қилинган янги шартномага муҳтож эмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG