Линклар

АҚШ ва Россия шартномани ҳозирча имзоламайди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россия ва АҚШ президентлари жорий ҳафта Копенҳагенда бўладиган учрашувда ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича янги битимни имзоламасликлари мумкин.

Бугун Москвада матбуот анжумани ўтказган Сергей Лавровнинг билдиришича, стратегик қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган ва 5 декабр куни амал қилиш муддати тугаган СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжатни ишлаб чиқишда ҳануз бир қатор техник муаммолар мавжуд.

АҚШ томони ҳам ушбу шартномани Копенҳагенда имзолаш режаланмаётганини билдирди.

Вашингтон ва Москва бир неча ойдан буён СТАРТ-1 битими ўрнини эгаллайдиган янги ҳужжат борасида сўзлашувлар ўтказиб келмоқда.

Дмитрий Медведев ва Барак Обама жума куни Копенгаҳенда ўтказилаётган глобал иқлим ўзгариши мавзуидаги халқаро анжуманнинг якуний йиғинида иштирок этишни режалаганлар.
XS
SM
MD
LG