Линклар

АҚШ камбағал давлатларга ёрдам беради


АҚШ ҳукумати глобал иқлим ўзгаришига қарши курашишга кўмаклашиш дастури учун камбағал давлатларга 100 миллиард доллар ажратади.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Дания пойтахти Копенҳагенда ўз ишини якунлаётган БМТ анжумани чоғида эълон қилди.

-АҚШ ривожланаётган давлатларнинг глобал иқлим ўзгаришига қарши курашига кўмаклашиш мақсадида бошқа давлатлар билан бирга ишлашга ва ушбу муштарак мақсадлар учун 2020 йилга қадар 100 миллиард доллар жалб қилишга тайёр,-деди Ҳиллари Клинтон.

Айни пайтда жаҳоннинг 120дан зиёд давлат етакчилари глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган БМТ анжуманида иштирок этиш мақсадида Дания пойтахтига келмоқдалар.

Икки ҳафтадан буён давом этаётган анжуманда иқлим ўзгаришига қарши кураш масаласида бой ва ривожланаётган давлатлар ўртасида келишмовчилик юзага чиқди. Бу эса, ўз навбатида, Дания пойтахтидаги норозилик намойишларига ҳам сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG