Линклар

Эмил Бока ўз лавозимини сақлаб қолди


Руминиянинг қайта сайланган президенти Траян Бэсеску мамлакат Бош вазири Эмил Бокани ўз лавозимида қолдириб, унга 10 кун ичида янги ҳукумат таркибини тузишни топширди.

Октябр ойида Руминия парламенти Эмил Бока етакчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдиргандан сўнг ҳукумат истеъфога чиқарилган эди.

Глобал молиявий бўҳрон туфайли жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётган Руминия Халқаро валюта жамғармасида молиявий кўмак олишга умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG