Линклар

АҚШ Афғонистонга қўшимча ҳарбий кирита бошлади


АҚШ мудофаа вазирлиги президент Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юбориш тўғрисидаги қарорига биноан дастлабки қўшинлар бу давлатга киритила бошлаганини билдирди.

Пентагон матбуот вакили Жеофф Моррелнинг журналистларга билдиришича, 1.500 кишилик ҳарбий баталоннинг бир қисми Афғонистонга аллақачон киритилиб бўлган ва қолган қисмини 25 декабрга қадар у ерга юбориш режаланган.

Афғонистондаги толибларни енгиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида АҚШ президенти Барак Обама 1 декабр куни Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий киритиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG