Линклар

logo-print

Халқаро ташкилот Туркманистонда фаолиятини тўхтатди


"Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти Туркманистон ҳукумати ҳатти-ҳаракатлари боис ушбу давлатда тиббиёт соҳасида олиб бораётган фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

Ташкилот бош директори Франк Доернер фикрича, "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти учун Туркманистонда ишлашга бир қатор сабаблар мавжуд, жумладан, тиббий ёрдамга муҳтожлар сони ҳануз кўп, аниқса сил касаллигининг дориларга чидамли формаси Туркманистонда тез тарқалмоқда.

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотига кўра, Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сил касаллигига қарши курашга оид халқаро ташкилот томонидан тақдим қилинган лоийҳаларни инкор қилган.
XS
SM
MD
LG