Линклар

ЖССТ камбағал давлатларга вакцина юборади


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келаси ҳафтадан бошлаб Озарбайжон, Афғонистон ва Монголияга чўчқа гриппига қарши вакцина юбора бошлайди.

Қўшимча яна 35 давлат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан вакцина етказиб беришини кутмоқда. Бундан бир оз аввал ташкилотнинг юқори мартабали вакилларидан бири Кеижи Фукуда чўчқа гриппи пандемиясини бекор қилиш ҳали эрта эканини таъкидлади.

Шу кунгача бир неча минг киши ҳаётига зомин бўлган ўта хавфли чўчқа гриппи вируси Марказий Осиё ва Европанинг аксар давлатларида тарқалишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG