Линклар

logo-print

Афғонистон Узбинида амалиёт ўтказилмоқда


Афғонистонда мингдан зиёд халқаро қўшин Франция ҳарбий қўмондонлиги остида пойтахт Кобул шарқидаги Узбин вилоятида Толибон жангариларига қарши амалиётларда қатнашмоқда.

Амалиётдан мақсад афғон ҳарбий қўмондонлигига ушбу вилоят устидан назорат ўрнатишга кўмаклашишдан иборат.

Жангларда 800 француз, 200 америкалик, шунингдек, афғонистонлик ҳарбийлар қатнашмоқда.

Жангарилар билан отишмада бир қанча америкалик аскар яраланган. Жангарилар тарафидан талафотлар ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG