Линклар

logo-print

Испания Афғонистонга яна ҳарбий жўнатмоқчи


Испания Афғонистонга яна қўшимча беш юз ҳарбий жўнатади. Агар бу амалга ошса Афғонистондаги испан ҳарбий қўшини сони бир ярим мингдан ортиши мумкин.

Пайшанба куни Испания парламенти олдида чиқиш қиларкан, ушбу мамлакат мудофаа вазири Карме Чакон қўшимча контингент Афғонистоннинг Бодғиз вилоятида маҳаллий ҳарбийларни қайта тайёргарликдан ўтказиш билан шуғулланишини айтди.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча куч киритишни сўраб, НАТОга аъзо давлатлар ҳукуматларига мурожаат қилган эди.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазирлиги президент Барак Обаманинг Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий юбориш тўғрисидаги қарорига биноан дастлабки қўшинлар бу давлатга киритила бошлаганини билдирди.

Пентагон матбуот вакили Жефф Моррелнинг журналистларга билдиришича, 1500 кишилик ҳарбий баталоннинг бир қисми Афғонистонга аллақачон киритилиб бўлган ва қолган қисмини 25 декабрга қадар у ерга юбориш режаланган.
XS
SM
MD
LG