Линклар

Чегара билмас шифокорлар Туркманистонда фаолиятини тўхтатади


Ташкилот бош директори Франк Дёрнер Туркманистон ҳукумати мамлакатда инсонпарварлик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётганини айтди.

Жумладан, силга чалинган туркманистонлик беморларнинг Чегара билмас шифокорлар тарафидан даволанишига рухсат берилмаган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган айни гуруҳ Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Туркманистондаги вазиятга эътибор беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG