Линклар

logo-print

Руминияда инқилоб куни нишонланмоқда


Руминия ушбу мамлакатда коммунистик режимга чек қўйган инқилобнинг 20 йиллигини нишонламоқда.

Асосий тадбирлар Руминиянинг Тимишоара шаҳрида ўтмоқда.

Айнан мана шу шаҳарда йигирма йил олдин аксилҳукумат чиқишлари бошланган, Руминиянинг ўша пайтдаги раҳбари Николай Чаушеску исёнкорларни отишга буйруқ берган эди. Ўшанда Тимишоарада ўнлаб одам ҳалок бўлди.

Руминиядаги йигирма йил аввалги аксилкоммунистик исёнлар Чаушеску ва унинг рафиқаси қатл этилиши билан якун топди.
XS
SM
MD
LG