Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:41

АҚШ Афғонистонни қайта тикламоқда


АҚШ сенатори Афғонистонни қайта тиклаш лойиҳаларига 2002 йилдан бери Қўшма Штатлар 23 миллиард доллар сарфлаганини айтди.

Демократ сенатор Клара Мак Саскилл номидан эълон қилинган баёнотда АҚШ ажратган маблағ йўллар ва электр станциялар қурилишига, қишлоқ хўжалиги, шаҳарларни ривожлантириш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва бошқа лойиҳаларга сарфлангани билдирилган.

Баёнотда қўшинларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 5,9 миллиард доллар маблағдан қандай фойдаланилгани текширилганда, бир миллиард доллар бошқа мақсадда сарфлангани ва унга тегишли ҳужжатлар бўлмагани аниқланган.

Мак Саскиллга кўра, ҳозир Афғонистонда 100 мингдан ортиқ киши АҚШ ҳукумати учун шартнома асосида ишламоқда. Уларнинг аксарини афғонистонликлар ташкил қилади.

Афғонистонга 30 минг қўшимча куч жўнатилиши муносабати билан улар сони 160 мингга етиши мумкин.
XS
SM
MD
LG