Линклар

Покистонда яна худкуш ҳужум уюштирилди


Покистоннинг шимоли-ғарбидаги полиция участкаси ҳудудида жойлашган масжид яқинида худкуш кимса машинага ўрнатилган бомбани портлатди.

Оқибатда жума намозидан қайтаётган 12 одам нобуд бўлди. Ловер Дир тумани полицияси бошлиғи ўлганларнинг аксари полиция ходимлари эканини айтди. Ҳужум оқибатида яна 28 одам яраланган.

Жорий йил бошида Покистон ҳарбийлари Сват водийсига қўшни бўлган ушбу минтақада толиблар жангариларига қарши амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG