Линклар

Обама иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўришга чақирди


Иқлим исишининг олдини олишга бағишлаб БМТ хомийлигида Копенҳаген шаҳрида ўтаётган саммитнинг сўнгги кунида чиқиш қилган Барак Обама, агар анжуманда келишувга эришилмаса, ҳеч бир давлат ўз мақсадига тўлиқ эриша олмаслигини айтди.

У сўзига қўшимча қилиб, саммит қандай якунланишидан қатъий назар АҚШ ўз мажбуриятларини бажариши ва иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган чоралар кўришни давом эттиишини айтди.

- Биз ваъдаларимиз қандай бажарилаётганини кўриб чиқадиган механизмга эга бўлишимиз ва шаффоф тарзда маълумотлар алмашишимиз керак. Бу чоралар мажбурий ва мамлакат суверенлигига тажовуз қилмаслиги лозим, -деди АҚШ раҳбари.

Жума куни эрталаб Хитой Бош вазири Вен Жиабао ўз мамлакати зарарли газлар миқдорини кўнгилли равишда камайтиришини ваъда қилди.

Айни пайтда Хитой халқаро миқёсда фаол маълумот алмашиш ва ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.
XS
SM
MD
LG