Линклар

logo-print

АҚШ Шимолий Вазиристонда ракета ҳужуми уюштирди


Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган самолёти Шимолий Вазиристон вилоятида ракета ҳужуми уюштиргани оқибатида жангари эканликда гумон қилинган уч киши ўлган.

Расмийларга асосланиб Ғарб ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, ҳаводан уюштирилган ҳужум оқибатида вилоятнинг энг йирик Мираншох шаҳри яқинидаги хонадон йўқ қилинган.

Бу сўнгги икки кун ичида ҳаводан уюштирилган учинчи ҳужумдир.

Пайшанба куни амалга оширилган иккита ҳужум натижасида камида 14 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG