Линклар

logo-print

Карзай янги ҳукумат таркибини тузди


Афғонистонда янги ҳукумат таркиби мамлакат парламентига тақдим қилинди.

Мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида Ғарб босимига учраб келаётган президент Ҳамид Карзай янги ҳукуматда Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардоқ, Ички ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Молия вазири Хазарат Умар Закҳелвални ўз лавозимида сақлаб қолишга қарор қилди.

Донор давлатлар томонидан ажратилган пулларни ноқонуний ўзлаштирганликда гумон қилинган икки вазир эса янги ҳукумат таркибига киритилмади.

Ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта ҳам ўз лавозимидан бўшатилди, бироқ ушбу лавозимга янги номзод ҳам кўрсатилмади.

23 номзод киритилган янги ҳукумат таркибини эндиликда мамлакат парламенти тасдиқлаши лозим.
XS
SM
MD
LG