Линклар

logo-print

Афғонистонда АҚШ аскари ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида рўй берган зўравонликларда америкалик ҳарбий нобуд бўлди.

Бу ҳақда НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги хабар тарқатди.

Яқинда АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 30 минг ҳарбий киритиш тўғрисида қарор эълон қилган эди. НАТОга аъзо давлатлар ҳам бу давлатга қўшимча 7 минг аскар юборишга ваъда берди.

АҚШ армияси расмийларидан бири жорий ҳафта қўшимча қўшиннинг дастлабки қисмлари Афғонистонга киритилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG