Линклар

logo-print

БМТ анжуманида "Копенҳаген келишуви" маъқуланди


БМТга аъзо давлатлар глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишлаб Дания пойтахти Копенҳагенда ўтказилган халқаро анжуманнинг сўнги мажлисида якуний резолюцияни қабул қилдилар.

Глобал иқлим ўзгариши олдини олиш ва атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиришга оид АҚШ президенти Барак Обама ва қудратли давлатлар етакчилари томонидан ишлаб чиқилган келишув лойиҳаси қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

-Анжуман иштирокчилари Копенҳаген келишувини инобатга оладилар,- дейилади 193 давлат вакиллари томонидан маъқулланган резолюцияда. Ушбу резолюцияда шунингдек, Копенҳаген келишувини маъқуллаган ва унга қарши чиққан давлатлар ҳам қайд этилган.

Бир неча давлатлар, жумладан, Боливия, Венесуэла ва Судан икки ҳафталик анжуман давомида ишлаб чиқилган келишувни кескин танқид остига олдилар.
XS
SM
MD
LG