Линклар

Ироқ қудуқнинг босиб олинишига муносабат билдирди


Ироқ ҳукумати эронлик ҳарбийларнинг чегара ҳудудидаги нефт қудуғини босиб олиши мамлакат нефт саноатига таъсир кўрсатмаслиги ҳусусида баёнот тарқатди.

Хабарларга кўра, жума куни эронлик ҳарбийлар Ироқ-Эрон чегарасидаги можароли ҳудуддаги Ал-Факкаҳ нефт қудуғида назорат ўрнатган.
Ушбу хабардан сўнг жаҳон бозорида нефт нархи бир оз қимматлади.

Эрон томони ўз ҳарбийларининг нефт қудуғида назорат ўрнатганини расман тасдиқлаб, ушбу қудуқ мамлакат ҳудудида жойлашганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG