Линклар

logo-print

Эронда маҳбуслар калтаклаб ўлдирилди


Эрон суди 12 июн кунги президент сайловидан сўнг бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинганлардан камида уч нафари қамоқхона нозирлари томонидан калтаклаб ўлдирилганини маълум қилди.

Эрон судининг бу борада ёйинланган баёнотида, шунингдек, Каҳризоқ қамоқхонасида сақланаётган 12 расмийга айблов эълон қилингани билдирилган. Маълум бўлишича, уч шахсга қотиллик айби қўйилмоқда.

Эрон мухолифатига кўра, июн ойидаги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида рўй берган тартибсизликларда камида 72 киши нобуд бўлган. Эрон ҳукумати эса жами 30 одам ҳалок бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG