Линклар

logo-print

Эронда таниқли диний уламо вафот этди


Эронда мухолифатдаги таниқли диний уламолардан бири Оятуллоҳ Ҳуссайн Али Мунтазирий 87 ёшида оламдан ўтди.

ИРНА агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Мунтазирий Қум шаҳридаги хонадонида вафот этган.

Оятуллоҳ Ҳуссайн Али Мунтазерий ўзининг чиқишларида Эроннинг амалдаги ҳукуматини мамлакатда диктатор режими ўрнатганликда айблаган.

Али Мунтазерий 1979 йил Эронда амалга оширилган Ислом инқилобининг меъморларидан бири бўлган ва у Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний вафотидан сўнг унинг ўрнини эгаллаши лозим эди. Бироқ олий руҳонийнинг ўлмидан бир неча ой аввал иккала диний уламо ўртасида зиддият юзага чиқади. 1989 йилда Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний вафотидан сўнг унинг ўрнига оятуллоҳ Али Ҳоманайи келган.
XS
SM
MD
LG