Линклар

Ливан ва Сурия етакчилари музокара ўтказди


Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Дамашқда Сурия президенти Башар Ассад билан музокаралар ўтказди.

Сурия президенти ёрдамчилардан бири президентларнинг учрашуви дўстона руҳда ўтказилгани ва томонлар сўнгги беш йил мобайнида давлатлар ўртасида юзага чиққан келишмовчиликларни бартараф этишга муяссар бўлганликларини маълум қилди.

Ливан Бош вазири Саъд Ҳаририй ўз ҳукумати Сурия билан очиқлик ва ростгўйлик тамойилларига таянган алоқаларни ўрнатиш ниятида эканини бир неча бор билдирган.

Ливан ва Сурия ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашувига 2005 йилда Саъд Ҳаририйнинг отаси - Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйга уюштирилган суиқасд сабаб бўлган. Ливан ҳукумати Рафиқ Ҳаририй ўлимида Сурияни айблаган, Дамашқ эса бу иддаоларни кескин рад қилган.
XS
SM
MD
LG