Линклар

logo-print

НАТО Бош котиби Карзай рўйхатини олқишлади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон президенти Ҳамид Карзай томонидан тақдим қилинган янги ҳукумат таркибини олқишлади.

Жаноб Расмуссен бу борада ёйинланган баёнотда Афғонистон халқи қалби пок ва профессионализм каби фазилатларга эга бўлган ҳукуматга лойиқдир, деган фикрларни билдирди.

Шанба куни Ҳамид Карзай янги ҳукумат таркибини мамлакат парламентига тақдим қилди.

Кўрсатилган 23 номзод орасида амалдаги мудофаа, ички ишлар ва молия вазирлари ҳам бор. Бироқ коррупцияда гумон қилинган икки вазир янги ҳукумат таркибига киритилмади. Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта ушбу рўйхатга киритилмади, бироқ янги номзод номи ҳам ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG