Линклар

Камбожа уйғурларни депортация қилди


Халқаро ташкилотларнинг эътирозига қарамай, Комбожа ҳукумати 20 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди.

Маълум бўлишича, Урумчидаги қонли воқеалардан сўнг Хитойдан қочган уйғурлар Комбожадан бошпана сўраган. Бироқ Камбожа Ташқи ишлар вазирлиги хитойлик уйғурлар ноқонуний тарзда мамлакат ҳудудига киргани боис уларни Хитойга қайтариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

АҚШ, БМТ ва Халқаро амнистия ташкилоти уйғурларнинг Хитойда тазийқларга учраши мумкинлигидан ташвиш билдириб, Камбожа ҳукуматини ўз қароридан воз кечишга чақирган эди.

Айни пайтда БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги уйғурларнинг Хитойга депортация қилинишини кескин қоралаб, Комбожани халқаро ҳуқуқ нормаларини бузганликда айблади.

Ўтган йилнинг июл ойида Урумчи шаҳрида этник ханлар ва уйғулар ўртасида рўй берган тартибсизликларда, расмий маълумотларга кўра, салкам 200 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG