Линклар

Грузияда янги жанжал юзага чиқмоқда


Грузиянинг Кутаиси шаҳрида иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликни демонтаж қилиш чоғида бир аёл ва унинг қизчаси ҳалок бўлди.

Ушбу фожеадан сўнг Грузия президенти Михаил Саакашвили Имерети вилояти ҳокимини ишдан бўшатди.

- Президент Кутаисидаги ёдгорликни демонтаж қилиш пайтида рўй берган фожеага оид барча маълумотлар билан танишиб чиқди. Президент керакли қарорларни қабул қилиб, Имерети вилояти ҳокими Михаил Чоговадзени ишдан бўшатди. Прокутатура томонидан бошлаган тергов жараёнида ушбу фожеага алоқадор бўлган шахсларнинг аниқланиши ва жазоланишига президент умид қилмоқда, деди Грузия президенти матбуот котиби.

Маълум бўлишича, Кутаисидаги ёдгорлик портлатилгандан сўнг бетон парчаси бир неча юз метр учиб, аёл ва унинг қизига теккан. Вояга етмаган қиз воқеа жойида нобуд бўлган, аёл эса шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Хабарларга кўра, портлашдан сўнг учган бетон парчаларидан яна тўрт киши тан жароҳати олган.

Айни пайтда Грузия мухолифати Кутаисидаги фожеа муносабати билан норозилик акцияси ўтказишини маълум қилди.

Россия, ўз навбатида, иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликнинг олиб ташланишини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG