Линклар

Хитой Копенҳаген анжуманини олқишлади


Хитой глобал иқлим ўзгариши мавзуига бағишлаб Копенҳагенда бўлиб ўтган халқаро анжуман натижаларини олқишлади.

Хитой ташқи ишлар вазири Ян Цзечи сўзларига кўра, қарийб икки ҳафта мобайнида ўтказилган анжуманда ижобий натижаларга эришилган.

БМТ ҳомийлигида ўтказилган саммитда “Копенҳаген келишуви” имзоланди. Бажарилиши мажбурий бўлмаган ушбу келишувда глобал иқлим ўзгариши олдини олиш ва заҳарли газлар эмиссиясини қисқартиришга оид конкрет чоралар қайд этилган. Бундан ташқари, тараққий этган давлатлар иқлим ўзгаришига қарши кураш дастурлари учун ривожланаётган давлатларга 2020 йилга қадар бир неча миллиард доллар ажратишга келишиб олдилар.

АҚШ президенти Барак Обама ва қудратли давлатлар етакчилари томонидан ишлаб чиқилган келишув лойиҳаси анжуман давомида
қизғин тортишувларга сабаб бўлди. Келишувни танқид қилган давлатларга кўра, унда камбағал мамлакатлар таклифлари инобатга олинмаган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун эса анжуманда эришилган келишувни олдинга ташланган муҳим қадам, дея баҳолади. Бундан ташқари, БМТ Бош котиби глобал иқлим ўзгариши мазуига бағишлаб келаси йил ўтказиладиган анжуманда “Копенҳаген келашуви” бажарилишини мажбурий қилиш чақириғи билан чиқди.
XS
SM
MD
LG